Ўзбекистон01/02/2018Р.Иноятов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
Р.Иноятов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5317-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 24 бандига мувофиқ Рустам Расулевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди.