Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 07/06/2017 РФдан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 1 кв.да 377 млн. долларни ташкил қилди
РФдан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 1 кв.да 377 млн. долларни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига пул жўнатмалари ҳажми 2017 йилнинг биринчи чорагида 377 млн. долларни ташкил қилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,1 фоизга кўпдир. Бу ҳақда ЎзР Марказий банки томонидан маълум қилинган.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 2017 йилнинг биринчи чорагида 377 млн. долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 47,1 фоизга кўпдир.

Бунда Ўзбекистондан РФ га пул жўнатмалари ҳажми 2017 йилнинг биринчи чорагида 17 млн. долларни ташкил қилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга камдир.

Россиядан Ўзбекистонга қилинган битта транзакция ҳисобот даврида 335 доллардан 398 долларгача кўтарилди, Ўзбекистондан Россияга эса аксинча 1251 доллардан 658 долларгача камайди.

Россия Марказий банки қайд этишича, мазкур маълумотлар Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России каби пул ўтказиш тизимларни ҳисоботлари асосида тузилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг