Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 07/09/2016 РФ Ҳукумати Путинга Ўзбекистон билан ҲТҲ бўйича шартномани имзолашни таклиф этади
РФ Ҳукумати Путинга Ўзбекистон билан ҲТҲ бўйича шартномани имзолашни таклиф этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерацияси Ҳукумати Россия Президенти Владимир Путинга Ўзбекистон Республикаси билан Ҳарбий-техник ҳамкорлик (ҲТҲ) бўйича шартномани имзолашни таклиф этиши мумкин.

“Россия Президенти Владимир Путинга Ўзбекистон Республикаси билан Ҳарбий-техник ҳамкорлик (ҲТҲ) бўйича шартномани имзолашни таклиф этиш тўғрисида”ги Қарор лойиҳаси Федерал порталнинг Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлимида чоп этилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, РФ Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган ва РФ Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган, ҳамда даставвал Ўзбекистон томони билан ишлаб чиқилган мазкур шартнома лойиҳасини Россия Ҳукумати маъқуллади.

“Россия Федерацияси Президентига мазкур шартномани имзолаш таклифи берилсин”, - дейилади Қарор лойиҳасида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг