Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/02/2019 RECCA VIII вазирлар конференсияси 2019-йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказилади
RECCA VIII вазирлар конференсияси 2019-йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019-йилнинг 3-феврал куни Кобул шаҳрида 20 дан ортиқ давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирокида Афғонистон юзасидан иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича Минтақавий конференсиянинг (РЕА) биринчи мувофиқлаштирувчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг Афғонистон йўналишидаги ташаббусларига юқори баҳо берди, уларнинг РЕА доирасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларига тўлиқ мос келишини ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Афғонистон ТИВ раҳбари Ўзбекистон Ҳукумати таклифига биноан RECCA VIII вазирлар конференсияси 2019-йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.

Ўзининг йиғилишдаги чиқишида Ўзбекистон Элчиси Ёдгорхожа Шадманов Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, унинг умумминтақавий жараёнларга қўшилишига ҳар томонлама кўмаклашиш борасидаги мамлакатимизнинг саъй-ҳаракатлари ҳақида ҳамда Афғонистон томони билан биргаликда “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўл линиясини, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш каби йирик инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида сўзлаб берди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг