Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 08/07/2024 Рақобат қўмитаси «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖга нисбатан иш қўзғатди
Рақобат қўмитаси «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖга нисбатан иш қўзғатди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив хужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган. 

Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган. 

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг