Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари айни дамда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида хизмат сафарида.
Дастур доирасида Агентлик вакиллари Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари агентлиги раҳбарияти билан учрашишди.
Учрашувда Қозоғистоннинг давлат хизмати, унинг ривожланиш йўналишлари, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, Давлат хизмати ишлари агентлиги Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Агентлик вакиллари Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Шунингдек, уларга Қозоғистон Республикаси давлат хизматида жорий қилинган ахборот тизимлари тақдимот қилинди.