Ташкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эндиликда пудрат ташкилотларнинг рейтинги ишлаб чиқилиб, пудрат ташкилот ишчи мухандислари сифатини ўз ичига оладиган рейтинг тизими ишлаб чиқилмоқда. Унда:
1-Ишчи муҳандисларнинг касбий билими
2-Корхона бажарган ишлари кўлами
3-Солиқ тўлови
4-Банкдаги ҳисоби ва шу каби омилларни ўз ичига олади.
Шунда соғлом рақобат муҳити шакланади. 2020 йил якунига қадар бу борадаги ишларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тузиб олганмиз.
Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, буюртмачи фаолиятини тендерларга риоя қилинмагани охирги 2 йил ичида давлат дастурлари доирасида бор йўғи 182 та тендер ўтказилгани айтилиб, Президентимиз томонидан ўринли танқид қилинган эди. Шундан келиб чиқиб, илғор давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда қурилиш ишларини тендерини ягона мукаммал порталини ишлаб чиқиш ишларини бошлаб юбордик. Ривожланган хорижий давлатлар мутахассис консультантлари билан мукаммал тендер порталини ишлаб чиқмоқдамиз. Натижада давлат дастурлари ягона портал орқали рақамли шаклда бўлади, бу эса шаффофликни таъминлайди.
Бугунги кунда қурилиш соҳасида хали хануз эски меъёрлар ва нормалар мавжудлиги бор гап. Жорий 2020 йилда жами 60 та янги нормаларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этишни режалаштирганмиз. Бу борадаги ишларимиз 2025 йилга қадар давом этади. Инвесторлар замонавий ва мураккаб объектларни қуришларига ҳеч қандай муаммо юзага келмаслиги керак. Шаҳарларимиз кўриниши тубдан ўзгариши, юртимизда ҳам илғор давлатларги каби жозибадор лойиҳалар амалга оширилишига эришиш бизнинг бош мақсадимиздир. Шу мақсадда, илк маротаба Вазирлик қошидаги Қурилишда техник меъёрлаш маркази фаолияти ташкил этилди. Унда жаҳон миқёсидаги илғор билим ва тажрибага эга мутахассислар фаолият олиб боришмоқда.
Қурилиш соҳасида рақамлаштиришни тўлиқ жорий этишда Геоахборот тизими ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу тизимга Ўзбекистон Республикасининг шаҳарсозлик генпланлари жойлаштирилади. Жорий йилнинг 1 июнида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишга туширилган “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимига Геопортал ҳам интеграциялаштирилган. Эндиликда юртимизда иш бошламоқчи бўлган хорижий инвесторлар қаерда қандай қурилиш ишларини олиб боришларини мумкинлигини шу тизим орқали бемалол билиб олишлари мумкин бўлади.
Қурилиш назоратини тўлиқ рақамлаштирмоқдамиз.Бу билан аввало назорат инспекторларига қулайлик яратилади.Натижада назорат яхшиланади. Ишнинг сифати ошиб, унга бўлган вақт сарфи ҳам анчагина камаяди. Шунингдек, жараён рақамлаштирилгандан сўнг вазирлик мутасаддиларининг инспекторлар фаолиятини тўлиқ назорат қилишига эришилади. Натижада коррупцияни олди олиниб, жараён шаффофлашади. Бу ўз навбатида тадбиркор пудратчилар фаолиятини ҳам осонлаштиради. Ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка барҳам берилади.
Эндиликда вазирлик расмий сайтига қурилиш жараёни калкулятори жойлаштирилади. Бу нима дегани? Истаган киши, хоҳ юртдошларимиз ёки хорижий инвесторлар бўлсин, ундан бемалол фойдаланишлари мумкин. Дейлик, улар Ўзбекистонда бирор бир объект қурмоқчи. Бунинг учун ишни нимадан бошлаш керак, қандай жараёнлардан ўтилади ёки қайси ҳужжатлар талаб этилади, хаттоки сарфланадиган маблағ ва вақт ҳажми ҳам унда аниқ кўрсатилган бўлади.
Шунингдек, вазирлик қошида қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Маркази ҳам ташкил этилди. Унга соҳани тўлиқ рақамлаштириш вазифаси юклатилган бўлиб, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари рейтинги, танлов савдолари ва экспертиза жараёнларини электронлаштириш, қурилишда рақамлаштирилган назоратни амалга ошириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.