Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 27/01/2024 Қурилиш ишларининг 2023-йилдаги ривожланиши қиёсий таҳлил қилинди
Қурилиш ишларининг 2023-йилдаги ривожланиши қиёсий таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қурилиш ишлари фаоллиги индексидан фойдаланган ҳолда 2023-йилда қурилиш ишларининг ривожланишини қиёсий таҳлил қилди.

2023-йил якунларига кўра, умумий ҳажми 149,9 трлн. сўмга тенг бўлган қурилиш ишлари бажарилди ва 2022-йилдагига нисбатан юқори ўсиш суръати (106,4%) таъминланди. 
Индексдан фойдаланилган ҳолда қурилиш ишларининг жорий ривожланиш даражаси таҳлил қилинди ва ҳудудлар рейтинги ишлаб чиқилди. 

Маълумот учун: Қурилиш ишлари фаоллиги индекси маълум бир вақт оралиғида маълум бир ҳудудларда қурилиш ишлари бажарилиши ҳажмининг ўзгаришини акс эттиради.

Таҳлил натижалари Фарғона (111,6 фоиз), Самарқанд (108,9 фоиз), Сирдарё (107,9 фоиз), Бухоро (107,5 фоиз), Навоий (107,5 фоиз), Жиззах (107,2 фоиз), Наманган (107,1 фоиз) ва Қашқадарё (107,0 фоиз) вилоятларида қурилиш ишлари фаоллиги индекси юқори эканлигини кўрсатди. Қурилиш ишларининг жадал ривожланишини таъминлаш, мазкур ҳудудларга рейтингда етакчи ўринларни эгаллаш имконини берди.

Ўтган йилда мамлакатнинг бошқа ҳудудлари ҳам қурилиш соҳасида ижобий натижаларга эришди.

Қурилиш ишларининг умумий ҳажмида йирик ташкилотларнинг улуши 25,3 фоизни, кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг улушу 55,2 фоизни, норасмий секторнинг улуши 19,5 фоизни ташкил этди.

2023-йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий жиҳатдан қурилиш ишларининг 70,1 фоизини бино ва иншоотлар қурилиши, 20,6 фоизини фуқаро объектлари қурилиши, 9,3 фоизини ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ташкил этди.

Соҳа салоҳиятининг сезиларли даражада ортиши, тегишли ташкилий-техник тадбирларнинг тизимли тарзда бажарилиши 2024-йилда мамлакатнинг барча ҳудудларида қурилиш ишлари динамикасининг ижобий кўрсаткичларини таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг