Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Қозоғистоннинг Оқтау шаҳрида “Made in Uzbekistan” шоу-руми ва савдо омбори очилди

Қозоғистоннинг Оқтау шаҳрида “Made in Uzbekistan” шоу-руми ва савдо омбори очилди

Қозоғистоннинг Оқтау шаҳрида “Made in Uzbekistan” шоу-руми ва савдо омбори очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22-25 март кунлари Қозоғистоннинг Оқтау шаҳридаги “Oil City” кўргазма мажмуасида “Made in Uzbekistan” ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида миллий маҳсулотларни доимий намойиш этиш ва Қозоғистон бозорига экспорт қилиш мақсадида шоу-рум, миллий кўргазмалар ўтказиш учун майдон ҳамда савдо омбори ташкил этилди.

Мазкур шоу-рум ва савдо омбори Оқтау шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, 1800 кв.м майдони Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ижарага олинган.

Шоу-румнинг асосий мақсади мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.

Шоу-румнинг асосий йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: озиқ-овқат, тўқимачилик, ҳунармандчилик, чарм, электротехника ва қурилиш маҳсулотлари.

Йил давомида мазкур шоу-румда республика бўйича корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларни жойлаштириш ва сотиш имконияти мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг