Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатимизнинг Қозоғистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида 13 март куни икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес мулоқот ташкил қилинади.
Палата хабарига кўра, учрашувда мамлакатимиз тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда Қозоғистоннинг қурилиш, озиқ-овқат, ун-дон маҳсулотлари, дори воситалари ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи 45 дан ортиқ хусусий ва давлат корхоналари вакиллари иштирок этади.
Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодий ҳамкорлиги доирасида қатор келишувлар амалга оширилиши режалаштирилган.