Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 18/01/2018 Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 50 дан ортиқ ўзбекистонликлар ҳалок бўлди
Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 50 дан ортиқ ўзбекистонликлар ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди ва оқибатда 52 киши ҳалок бўлди.

Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистондан Россияга йўл олган автобусда жами 57 нафар одам бўлган. Ёнғин чиққан пайтда 5 нафари қочиб, омон қолишга улгурган, қолгани воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қўмитанинг хабар беришича, қурбон бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эди. Воқеа жойида қутқарув тезкор штаби тузилиб, жароҳат олганларга тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг