Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 23/12/2022 Қозоғистонда ўтказилган меҳнат миграциясига оид тадбирда Миллий марказ вакили иштирок этди
Қозоғистонда ўтказилган меҳнат миграциясига оид тадбирда Миллий марказ вакили иштирок этди

Жорий йил 14 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Меҳнат миграцияси соҳасидаги минтақавий мувофиқлаштириш механизми йиғилишида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Мамлакатимиз делегацияси таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ахборот-ресурс мультимедиа бўлими бошлиғи К.Олимова ҳам ушбу тадбирда қатнашди.

Минтақавий мувофиқлаштириш механизми йиғилишида меҳнат миграцияси соҳасида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилган “Марказий Осиёда меҳнат миграцияси дастур”ни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Келгусида минтақада Meҳнат мобиллиги ва ижтимоий инклюзия бўлими лойиҳасини амалга ошириш зарурати юзасидан фикр алшашилди ва бу борада амалий таклифлар ишлаб чиқилди. 

Минтақавий мувофиқлаштириш механизми йиғилишида меҳнат миграциясини бошқаришни такомиллаштириш, мигрантлар чиқадиган ҳамда борадиган мамлакатлардаги инсон мобиллигидан фойдаланишга кўмаклашиш мақадида қуйидаги йўналишларда:

биринчидан, лойиҳада қатнашаётган мамлакатлар, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари ҳукуматлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг муаммоларни аниқлаш, миллий ва минтақавий даражада меҳнат миграцияси соҳасидаги сиёсат ва жараёнларни мунтазам мослаштириш ва такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш;

иккинчидан, ушбу йўналишда мунтазам мулоқот ва ҳамкорлик механизмларини кучайтириш;

учинчидан, ҳукуматлар, давлат ва хусусий ишга қабул қилиш агентликлари, хусусий сектор ва Марказий Осиёдаги халқаро ташкилотлар томонидан ҳар бир лойиҳа мамлакатларида бўлгани каби жамоавий ҳаракатларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;

тўртинчидан, меҳнат бозорининг ўзгарувчан динамикасига мослаша оладиган, уларнинг хизматлари ва қийматини якуний фойдаланувчилар учун барқарор яхшилашга қодир бўлган меҳнат миграциясини бошқаришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида - ҳам иш берувчилар, ҳам бўлажак меҳнат мигрантлари фойдаланишини рағбатлантириш учун - манфаатдор томонлар ўртасида мунтазам алоқа каналларини яратиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, такомиллаштириш борасида иш олиб бориш;

бешинчидан, минтақадаги чиқиш ва бориш мамлакатлари ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш нуқтаи назаридан миграцияни бошқариш жараёнларини соддалаштириш, меҳнатга ёллаш ҳамда иш билан таъминлаш жараёнларида ишчиларни ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Шу асосда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан:

ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини, қонуний ишга ёлланишига қадар ва ундан кейин уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ушбу йўналишда давлат ва хусусий ишга қабул қилиш агентликлари ходимларини ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил қилиш;

мигрантларнинг ҳуқуқларига доир тадқиқотларни амалга ошириш бўйича, жумладан, Миграция бўйича халқаро ташкилот дастурлари доирасида, ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш ишларини амалга ошириш таклиф қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг