Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2019 Қозоғистонда “Eurasian Book Fair-2019” халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди
Qozog'istonda “Eurasian Book Fair-2019” xalqaro kitob ko'rgazma-yarmarkasi boshlandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Қозоғистон Республикаси Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Корме” кўргазмалар марказида “Eurasian book fair-2019” IV Евроосиё халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Кўргазмада Россия, Хитой, Эрон, Туркия, Польша, Белгия, Озарбайжон, Латвия, Украина, Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан жами 90 та ташкилот, жумладан, Ўзбекистондан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги нашриётлар иштирок этмоқда.

Кўргазма доирасида 150 дан ортиқ тадбир ташкиллаштирилган. Барча иштирокчи-давлатлар вакиллари томонидан китоб тақдимотлари, бадиий кечалар, муаллиф, ношир, рассом ва матбаачилар билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси доирасида “Энг яхши дарслик”, “Энг яхши ўлкашунослик китоби”, “Болалар ва ўсмирлар учун китоб”, “Маданият ва санъат”, “Фан ва инновация”, “Гран-при” номинацияларида анъанавий “Йилнинг энг яхши китоби” танлови ўтказилади. Ғолиб ва номзодларга махсус диплом берилади.

Мазкур нуфузли тадбир китобхонликни оммалаштириш, нашриётлар, ёзувчилар, маданий-маьрифий муассасалар, китоб савдоси билаш шуғулланадиган ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жаҳон ноширлик ва полиграфия саноати тажрибасини ўрганиш, етакчи нашриётларнинг энг яхши замонавий китоблар тўпламини ўқувчилар ва харидорларга етказиш, китоб маҳсулотларини янги технологиялар асосида ишлаб чиқариш ва тарқатишга доир истиқболли вазифаларни белгилаш ҳамда халқаро маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Eurasian book fair-2019” IV халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 27 апрелга қадар давом этади.

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг