Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Ўзбекистон 14/10/2016 Қозоғистон элчиси билан учрашув
Қозоғистон элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қозоғистон кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашинининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси ишида Қозоғистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг