Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/09/2018 Қорақалпоғистон хотин-қизлари диққатига! ТАНЛОВ!
Қорақалпоғистон хотин-қизлари диққатига! ТАНЛОВ!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондаги БМТнинг Тараққиёт дастури Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир, Мўйноқ ва Шуманай туманларида тараққиётнинг маҳаллий дастурларини қўллаб-қувватлаш мақсадида инновацион ғоялар танловини эълон қилади. Танлов мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар доирасида хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ва мақомини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига амал қилишни ҳамда уларга сифатли хизматларни тақдим этишни таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Иштирок этиш шартлари:

Танловда иштирок этиш учун аризани 18 ва ундан катта ёшдаги ўз ғояларини амалга оширишни истовчи қизлар ва аёллар топширишлари мумкин. Кўриб чиқиш учун турли йўналиш бўйича лойиҳалар қабул қилинади: давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари АКТ, STEM (Science, technology, engineering, mathematics)да хотин-қизлар, туризм, атроф-муҳит, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва бошқалар.

Муҳим! Ғоя ва лойиҳалар Оролбўйи минтақасида аҳолининг фаровонлигини ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиши зарур.

Танлов БМТ нинг «Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш» Қўшма дастури кўмагида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва БМТ ТД нинг “Аёлларнинг давлат бошқарувида иштирок этишлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаолликларини ошириш учун ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” номли ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2018 йилнинг 15 CEНТЯБРЬ кунига қадар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

БМТ Қўшма дастурининг Қорақалпоғистондаги офиси:

Қорақалпоғистон, Нукус ш. 230105, Ерназар Алакоз кўч., 56

Тел.: (+99861) 224 16 35

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир, Мўйноқ ва Шуманай туманлари ҳокимиятларида, Ҳоким ўринбосарлари – Хотин-қизлар қўмиталарининг тумандаги раислари томонидан ҳам қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Тел.: (+99861) 224 13 81(Набира Джиемуратова, Пишенбай Умирбеков – БМТ нинг «Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш» Қўшма дастури ходимлари);

(+99893) 5017696 (Дилфуза Абулхасан – БМТТД нинг «Аёлларнинг давлат бошқарувида иштирок этишлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаолликларини ошириш учун ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» номли ҳамкорликдаги лойиҳаси раҳбари, электрон манзил: dilfuza.abulkhasan@undp.org)

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг