Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/04/2019 Қорадорини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахслар тўхтатиб қолинди
Qoradorini yashirincha olib o'tmoqchi bo'lgan shaxslar to'xtatib qolindi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи ва олди-сотдиси жамият учун хавфли бўлган кўплаб иллатларга доялик қилади. Давлат божхона хизмати органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Яқинда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир божхона қонунбузилишини фош этишди.

Самарқанд халқаро аэропортида Москвага парвози олдидан фуқаро А.Д. божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхоначиларни бежиз шубҳалантирмаган экан.

Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ўнг оёғидаги пайпоғига 1 дона полиэтилен ўрам яширилгани фош бўлди. Ушбу ўрам очиб кўрилганида эса, унинг ичида 0,32 грамм оғирликда наркотик модда борлиги аниқланди. Экспертлар ушбу модда “гашиш” эканлигини тасдиқлашди.

Бу каби ҳолат Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постида ҳам фош қилинди.

Мазкур пост орқали пиёда равишда юртимизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси М.А.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, сумка ичидаги шахсий кийимлари орасида 1 дона полиэтилен ўрам борлиги аниқланди.

Ушбу ўрам ҳам холислар иштирокида очиб кўрилганида, мазкур шахс  0,33 грамм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Манба: Давлат божхона қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг