Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Россия Федерацияси Мажлиси Федерал Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашди.
Учрашувда Н. Исмоилов Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, кенг кўламли ўзаро ҳамкорликда сезиларли натижаларга эришилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
В. Матвиенконинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парламент ҳамкорлик доимо ишчанлик ва дўстона муҳитда ўтмоқда.
– Парламент дипломатиясини ривожлантириш давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўртасидаги алоқаларни тўлдирувчи Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг устувор йўналишига айланди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида уч юз элликка яқин ҳужжатдан иборат мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий база яратилгани биз учун муҳим, – дейди В. Матвиенко.
Мулоқотда томонлар ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришига ишонч билдирдилар.