Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/03/2019 Қонун билан зиддиятдаги вояга етмаганлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади
Қонун билан зиддиятдаги вояга етмаганлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Ҳукумати Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қонун билан зиддиятдаги вояга етмаганларни адлия тизимидан чиқариш ва уларга нисбатан тикловчи адлия чораларини қўллаш бўйича инновацион лойиҳани амалга оширишни бошлади. Лойиҳа вояга етмаганлар адлияси борасида БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясида белгиланган икки асосий халқаро стандартларни жорий этишга йўналтирилган:

-      18 ёшга тўлмаган болаларни озодликдан маҳрум этиш фақат энг сўнгги чора сифатида қўлланилиши лозим:

-      18 ёшга тўлмаган болаларнинг иши мақбул ёки имкон бўлган шароитда расмий адлия тизимидан ташқарида кўриб чиқилиши лозим.

“Ушбу лойиҳа болаларни махсус таълим-тарбия муассасаларига жойлашнинг салбий оқибатларининг олдини олишга қаратилган. Зеро, судлов жараёни болаларнинг стигматизасиясига олиб келиши мумкин. Эндиликда қонун билан зиддиятдаги болаларнинг ишлари судларга оширилмасдан, туман прокуратураси даражасида кўриб чиқилади ҳамда вояга етмаган шахснинг ҳуқуқбузарлиги туфайли этказилган зарарни қоплашга кўмаклашадиган алтернатив чоралар кўрилади. Ушбу чоралар вояга этмаганларнинг реабилитациясига ва реинтеграциясига қаратилган,” - деди Бош Прокуратура Академияси бошлиғи Эвгений Коленко.

Тошкент шаҳри, чилонзор туманидаги оғир бўлмаган жиноят содир этган 14-18 ёшдаги болалар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган 16-18 ёшдаги болалар Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия қошида ташкил этилган Адлия тизимидан чиқариш бўлимига юбориладилар. Махсус тайёрланган ходимлар бола ва унинг оиласи эҳтиёжларини аниқлаб, ҳуқуқбузарликни содир этган боланинг хулқини ўзгартириш учун унинг шахсига мос равишда танланган фаолият турларини ишлаб чиқадилар. Шу йўсинда бола ҳуқуқбузарликка қайта қўл уришининг олдини олиш мумкин бўлади.

“Адлия тизимидан чиқариш чоралари ва тикловчи адлия ёндашувларини қўллашни моделлаштириш – вояга етмаганлар қайта ҳуқуқбузарликка йўл қўйишларининг олдини олиш бўйича инновацион услубни синовдан ўтказиш учун яхши имконият. Мазкур ёндашув дунёнинг кўплаб мамлакатларида ижобий натижаларни берган,”- деди UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. “Агар лойиҳа муваффаққият қозонса, у Тошкентнинг бошқа туманларида ва бутун мамлакат бўйлаб тадбиқ этилади,” - деб қўшимча қилди у.  

Лойиҳа Тошкент шаҳри чилонзор туманининг маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда Бош прокуратура томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа бу йўналиш бўйича Ўзбекистондаги амалга оширилаётган илк қадам бўлиб, UNICEF томонидан қўллаб-қувватланмоқда. У қонун билан зиддиятдаги болалар учун адлия тизимида олиб борилятган ислоҳотларга ҳиссасини қўшади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг