Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Ўзбекистон 17/07/2025 Кобулда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди

Кобулда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Баҳтиёр Саидов Кобул шаҳрида Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Xон Муттақий билан учрашув ўтказди.

Мазкур музокаралар икки давлат ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари даражасидаги биринчи сиёсий маслаҳатлашувлар раунди сифатида тарихга кирди.

Суҳбат давомида томонлар минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, иқтисодий шерикликни ривожлантириш, сув ресурсларини биргаликда бошқариш, таълим ва маданий меросни асраш соҳаларидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга содиқ эканликларини тасдиқладилар.

Баҳтиёр Саидов таъкидлашича, Ўзбекистон халқаро майдонда Афғонистоннинг минтақавий ва глобал жараёнларга кенгроқ интеграциялашуви, барқарор тинчлик, изчил тараққиёт ва умумий фаровонликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг