Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 07/03/2019 Қиличбозларимиздан хушхабар давом этади
Қиличбозларимиздан хушхабар давом этади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Иордания пойтахтида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Бир неча кун муқаддам ўсмирлар тоифасида сабля қуролида кечган беллашувларда Шерзод Мамутов яккалик баҳсда, термамиз эса жамоавий баҳсда бронза медалини қўлга киритган эди. Айни пайтда ёшлар тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланмоқда.

Эътиборлиси, бугунги беллашувларда жанг олиб борган саблячи қизларимиз ҳам шоҳсупага кўтарилдилар. Улар чорак финалда анча жиддий ҳисобланган сингапурлик рақибаларини 45:44 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ярим финалда эса Жанубий Корея термасига имконият бой берилди. Бу якунда қизларимизга шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишларини таъминлади. Қўшимча рейтинг очколари учун ярим финалнинг нариги жуфтлигида мағлуб бўлган япониялик ёшларга қарши баҳс ўтказилиб, унда 45:31 ҳисобида вакилаларимизнинг қўли баланд келди.

Мусобақада Айсулу Уснатдинова, Севинч Исмоилова ҳамда Зайнаб Дайибекова каби қизларимиз терма жамоа шарафини ҳимоя қилишди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг