Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2016 ҚҲММБга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этишнинг расмий манбаи мақоми берилиши мумкин
ҚҲММБга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этишнинг расмий манбаи мақоми берилиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (интернетдаги манзили www.lex.uz) га норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этишнинг расмий манбаи мақомини беришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Миллий ахборот тизимларини ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган қонун лойиҳасининг навбатдаги қизғин муҳокамаси Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси мажлисида бўлиб ўтди. Ушбу мажлис доирасида ЎзХДП ва “Адолат” СДП фракциялари депутатлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси чуқур таҳлил қилинди.

Тақдим этилган қонун лойиҳаси концепцияси “Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси”га меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этишнинг расмий манбаи мавқеини бериш ғоясига асосланган. Бу эса қонун лойиҳаси ташаббускорлари фикрича, ҳуқуқни қўллаш самарадорлигини ошириш ҳамда фойдаланувчиларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан тезкор фойдаланишига хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг