Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 02/08/2023 Қатор банкларнинг ҳудудий раҳбарлари ишдан олинди
Қатор банкларнинг ҳудудий раҳбарлари ишдан олинди

Ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда 2,5 мингта ҳолатда 68 миллиард сўм кредитлар мақсадсиз сарфлангани аниқланган. 

Шу муносабат билан:

Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, «Агробанк»нинг Андижон ва Фарғона ҳамда «Микрокредитбанк»нинг Тошкент вилоятлари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Муддати ўтган қарздорлик юқори 15 та туман ва шаҳар банклари раҳбарларини тўлиқ янгилаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг