Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Qanot Sharq март ойигача бир неча рейсларини бекор қилади

Qanot Sharq март ойигача бир неча рейсларини бекор қилади

Qanot Sharq март ойигача бир неча рейсларини бекор қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси 20 январдан 6 мартгача бир қатор рейсларини бекор қилди.

Бу Airbus А320 самолётларида бажариладиган рейсларга тегишли. Авиакомпания бу қарорни «ишлаб чиқариш зарурияти» билан изоҳлади.

Қуйидаги рейслар бекор қилинган:

ҲҲ18, Самарқанд — Тошкент, 22 январдан 5 мартгача;

ҲҲ701/702, Тошкент — Москва (Домодедово) — Тошкент, 25 январдан 1 мартгача;

HH703/704, Фарғона — Москва (Домодедово) — Фарғона, 24 январдан 28 февралгача;

ҲҲ705/706, Наманган — Москва (Домодедово) — Наманган, 21 январдан 3 мартгача;

ҲҲ707/708, Тошкент — Москва (Домодедово) — Тошкент, 20 (21) январдан 3 (4) мартгача;

ҲҲ709/710, Бухоро — Москва (Домодедово) — Бухоро, 25 январдан 1 мартгача;

HH712, Москва (Домодедово) — Самарқанд, 20 январдан 3 мартгача;

ҲҲ715/716, Тошкент — Москва (Домодедово) — Тошкент, 20 январдан 3 мартгача;

ҲҲ717/718, Тошкент — Москва (Домодедово) — Тошкент, 22 (23) январдан 5 (6) мартгача;

ҲҲ741/742, Самарқанд — Санкт-Петербург — Самарқанд, 21 (22) январдан 4 (5) мартгача;

ҲҲ743/744, Наманган — Санкт-Петербург — Наманган, 21 январдан 4 мартгача.

Бекор қилинган рейслар учун йўловчилар чипта пулини қайтариш ёки бошқа сана учун чипта олиш имкониятига эга бўладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг