Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 19/04/2018 Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси иш бошлади
Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси иш бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шавкат Мирзиёев бундан роппа-роса икки йил муқаддам – 2016 йил 19 апрель куни Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилишини бошлаб берган эди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда улкан саноат комплекси ва шаҳарча бунёд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

2018 йил 19 апрель куни ушбу мажмуанинг очилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар саноатнинг етакчи йўналишларини изчил ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Ёқилғи-энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар фаол жалб этилаётгани, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси Ўзбекистон билан Россия ҳамкорлигининг ёрқин намунаси эканини қайд этди. Муҳандис ва қурувчиларга миннатдорлик билдириб, корхона жамоасига улкан муваффақиятлар тилади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг табригини энергетика вазири Александр Новак ўқиб эшиттирди.

“Лукойл” компанияси президенти Вагит Алекперов, Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси муҳандиси Шаҳзод Қурбонов, нефть-газ соҳаси фахрийси Комил Фозилов сўзга чиқди.

Мажмуа фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг