2018 йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида, Б.И.Исраилов, Ф.Р.Азизларходжаев, Д.Б.Киличев ва Ш.М.Исхаковлар Яшнобод тумани жойлашган дўконда аввалдан ясалган қалбаки пуллар эвазига маҳсулот ҳарид қилмоқчи бўлганликлари аниқланиб, ушланганлар ва улардан 1.400.000 сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида қалбаки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.