Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ушбу дори воситаларини топшириш маросимида элчи Спратлен хоним билан бирга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ҳамда “Project HOPE” ташкилотининг Европа ва Евросиё бўйича Минтақавий директори Мариам Сианозова ҳам иштирок этди.
“Бугунги тадбир Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини яхшилаш йўлида меҳнат қилаётган Ўзбекистон ҳукумати, хусусий сектор ҳамда Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)нинг ҳамкор ташкилоти ўртасидаги муваффаққиятли мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигининг натижасидир”, - деб таъкидлади элчи Спартлен хоним ўз нутқида.
1992 йилдан буён USAID Ўзбекистонга 356 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган. 1991 йилдан бери “Project Hope” ташкилоти АҚШ фармацевтика ва тиббиёт ташкилотлари томонидан хайрия равишда тақдим этилган жаъми миқдори 106 миллион долларга тенг дори-дармон ва тиббиёт воситаларини етказиб берди.