Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 31/05/2017 Профилактика – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим омил
Профилактика – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим омил
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлайдиган самарали, кўп босқичли профилактика тизимини яратишда доимий эътибор қаратилмоқда. 14.05.2014 йилдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг қабул қилинганлиги ҳам ана шу мақсада хизмат қилади.

Профилактик тадбирлар нафақат ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, балки шахсни жамият учун фойдали ишларни қилишга ундайди, айниқса, ёшларни юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, ҳар томонлама соғлом, баркамол авлод сифатида вояга етказишда ҳам ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис мамлакатимизда ушбу масалага алоҳида аҳамият қаратилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, бевосита профилактика билан боғлик ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилингди. ғолаверса, мамлакатимизда ҳуқубузарликларнинг олдини олиш бўйича институционал асослар шакллантирилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, шу жумладан республика Ички ишлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида ҳам ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш белгиланди. Мазкур вазифани бажариш мақсадида ИИВда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ташкил этилди.

Эндиликда қонун талаблари асосида жойлардаги профилактика инспекторлари ва фуқаролар йиғинларининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси, яраштириш комиссиялари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг ҳамкорликдаги фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарали механизм вазифасини бажармоқда.

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ғонуннинг энг муҳим ва асосий ғояларидан бири – ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлашдан иборат.

Эътиборли жиҳати шундаки, қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари алоҳида белгиланган. Ҳуқуқбу- зарликларнинг умумий профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси, ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси шулар жумласидандир.

ғонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчй органлар билан бир каторда, профилактика тизимига меҳнат, таълим, соғлиқни сақлаш тизимини давлат томонидан бошқариш оргарлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларини ҳам киритилганлиги муҳим аҳамият касб этади. Чунки жуда кўп бор таъкидланганидек, у ёки бу шахснинг ҳуқуқбузар бўлиб етишишига таълим-тарбиянинг яхши йулга қўйилмаганлиги, ёшларнинг бўш вақти мақсадли ташкил қилинмагани, шунингдек улар таълим муассасасини битиргандан сўнг иш билан таъминланмага каби омиллар таъсир ўтказади. Кўпгина муаммоларнинг замирида замон талаб килган аниқ, бир касб-хунарга эга бўлмаслик, бунинг натижасида келиб чиқадиган ишсизлик, бекорчилик ётади.

Бундай камчиликларга йул куймаслик мақсадида қонун таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларининг ички ишлар органлари билан хуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги ҳамкорлигининг аниқ механизмларини ўзида ифода этганлиги билан ҳам янада аҳамиятлидир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, мазкур қонун фуқаро- ларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш тизими мустаҳкам-ланишига, бу соҳада давлат органлари, фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлик механизмлари такомил-лашувига хизмат қилмоқда.

Фурқат Муротов
Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим бошлиғи

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг