Президентлар "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Янги боғ пойтахтнинг нуфузли ва жадал ривожланаётган "Оқ шаҳар" мавзесидан ўрин олди.
Лойиҳага кўра, 8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намойиш этадиган улкан мажмуа барпо этилади.
Боғ ҳудудида юртимиз меъморий обидалари нусхалари, сайилгоҳлар, яшил ҳудудлар, меҳмонхона, турли хил савдо ва кўнгилочар масканлар ташкил этилади. Бинолар қурилиши ва безагида ўзбек миллий меъморчилиги анъаналари ҳамда нақшларидан фойдаланилади.
Маросимда икки давлат раҳбарлари биргаликда боғ пойдеворига рамзий капсула қўйиб, ушбу муҳим лойиҳа қурилишини бошлаб бердилар.
#Шавкат Мирзиёев