Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 30/08/2018 Президент Тошкент металлургия заводи қурилиши билан танишди
Президент Тошкент металлургия заводи қурилиши билан танишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Йирик саноат корхоналари мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган Тошкент металлургия заводи шулардан бири. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни ушбу корхона қурилиши билан танишди.

Лойиҳа қиймати 286,7 миллион евролик мазкур корхонага Италия, Германия, Австрия, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган илғор ва замонавий ускуналар келтирилади. Бу ерда автомобиль кузовлари ва маиший техника учун металл листлар, металл черепицалар, профнастил ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Тўлиқ қувватда туширилгач, корхонада йилига 500 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади, 700 га яқин иш ўрни яратилади.

Президентимиз 2017 йил февраль ойида ушбу корхона қурилиши лойиҳаси билан танишиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган эди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Завод биноси конструкцияси қуриб битказилди.

Шавкат Мирзиёев қурилишнинг бориши билан танишди. Заводнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнига тўхталиб, бу ерда ишлайдиган мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг