Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2016 Президент Қашқадарё вилояти фермерлари билан учрашди
Президент Қашқадарё вилояти фермерлари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 1-июль куни Қашқадарё вилоятига ўз сафарини якунлади.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида 30- июнь – 1-июль кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига сафарининг иккинчи куни Қарши туманидаги “Шукрона” фермер хўжалиги даласига ташриф буюрди.

Бугунги кунда Қашқадарё ҳар томонлама ривожланган вилоятлардан бирига айланди. Мамлакатимиз ғалла хирмонининг 12 фоизи, пахтанинг қарийб 15 фоизи шу вилоятда етиштирилмоқда. Бу йил ғалла ҳосилдорлиги гектарига ўртача 62 центнерни ташкил этаётгани ҳам қашқадарёлик миришкорларнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги самарасидир.

Президентимиз фермер ва ишчиларнинг меҳнат қилиши ҳамда дам олиши учун яратилган имкониятлар, оилавий шароитлари билан қизиқди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига сафари давомидаги учрашув ва мулоқотлар, уларда билдирилган фикрлар амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини муттасил юксалтиришга хизмат қилаётганини яна бир бор намоён этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг