Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 29/08/2016 Президент мияга қон қуйилиш ташхиси билан реанимацияда
Президент мияга қон қуйилиш ташхиси билан реанимацияда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мияга қон қуйилиш ташхиси билан реанимацияда. Бу ҳақда Президентнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева “Instagram”даги ўз саҳифаси орқали хабар берган.

“Турли хил гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида, бизнинг оилада ўтган хафтанинг охирида содир бўлган қайғули воқеа ҳақида ушбу саҳифам орқали сизга маълумот бермоқчиман. Шанба куни адамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий муолажалар олмоқдалар”, - деб ёзади Ислом Каримовнинг қизи.

“Ҳозирги пайтда ҳолатлари шифокорлар томонидан стабил деб баҳоланмоқда. Айни пайтда келгусидаги соғлиқлари борасида қандайдир тахминлар қилиш анча эрта. Мен сизлардан турли хил гап-сўзлардан йироқ бўлиб, оиламизнинг шахсий ҳаётига хурмат билан муносабатда бўлишингизни илтимос қиламан. Ушбу дамларда отамни ўз дуолари билан қўллаб-қувватловчи барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман”, - деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг