Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 16/01/2017 Президент ҳудудларни ривожлантиришга банкларни жалб этишни таклиф қилди
Президент ҳудудларни ривожлантиришга банкларни жалб этишни таклиф қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ривожлантиришга банкларни жалб этишни таклиф қилди.

“Мамлакатимиз ҳудудларига салмоқли инвестицияларни киритишга доир муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шу сабабли тажриба лойиҳаси тариқасида Миллий банк мисолида қуйидаги тизимни жорий этиш бўйича таклиф киритаман.

Банк инвестиция фаолиятига ўз маблағлари билан бирга, ташқаридан молиялаштириш манбаларини жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак. Банк раҳбари Саидаҳмад Раҳимов бугун ўз таклифларини бериши лозим”, - деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг