Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/10/2018 Президент Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Президент Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Сваражни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари Свараж хоним билан аввалги учрашувни мамнуният билан эслаб, улкан натижалар кутилаётган ушбу олий даражадаги ташрифда унинг хизматлари катта эканини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги, ташриф давомидаги музокаралар икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитиши қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг