Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 16/01/2017 Президент ЭИЗ фаолиятини танқид қилди
Президент ЭИЗ фаолиятини танқид қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимизда фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зона (ЭИЗ)лар фаолиятини танқид қилди.

“Ўз вақтида, Галина Каримовна, шахсан сиз ва жаноб Э.Ғаниев эркин иқтисодий зоналар ташкил этишни таклиф этган эдингиз. Бу – яхши ташаббус, лекин у охиригача аниқ ҳаракатлар билан мустаҳкамланмади.

Исбот тариқасида «Навоий» эркин иқтисодий зонаси бўйича маълумотларни келтираман. Ўтган 8 йил мобайнида бу ерда атиги 24 та лойиҳа амалга оширилиб, уларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши жуда паст ва атиги 900 та одам ишга жойлаштирилган. Ўтган йили эса маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 24 фоизга пасайган.

Принципиал жиҳатдан янги асосларда «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш бўйича куни кеча Фармон қабул қилинди. Ўтган йиллардаги хатоларни яна такрорлашга энди йўл қўйиб бўлмайди”, - деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг