Президент Адлия вазири ҳамда Ҳисоб палатаси раисини тайинлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5153-сон фармонига мувофиқ Русланбек Куролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳукуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслахатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5152-сон фармонига мувофиқ Музраф Мубаракходжаевич Икрамов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.