Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 16/03/2025 Пойтахтда уй-жой ижара бозори: ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Пойтахтда уй-жой ижара бозори: ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. 

Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024-йилнинг ноябрь ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси. 
2025-йилнинг февраль ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойидан бери сезиларли арзонлади:
- 1 хонали: $323 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($331)  нисбатан -2.4%);
- 2 хонали: $393 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($414) нисбатан -5.2%);
- 3 хонали: $480 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($494) нисбатан -2.9%);
- 4 хонали: $545 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($623) нисбатан -12.5%).

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари: 
- Сергели тумани (1 хонали - $297, 2 хонали – $366, 3 хонали – $415, 4 хонали - $423); 
- Олмазор тумани (1 хонали – $288, 2 хонали – $351, 3 хонали – $417, 4 хонали – $488). 
Нисбатан қиммат ижара нархлари: 
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $347, 2 хонали – $462, 3 хонали – $568, 4 хонали – $694); 
- Яккасарой тумани (1 хонали – $383, 2 хонали – $511, 3 хонали – $646, 4 хонали – $675).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. 
Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойидагига нисбатан қуйидагича ўзгарди:
- 1 хонали: $420 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($422)  нисбатан -0.6%);
- 2 хонали: $592 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($600) нисбатан -1.1%);
- 3 хонали: $857 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($834) нисбатан +2.8%);
- 4 хонали: $1160 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($1118) нисбатан +3.8%).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари: 
- Сергели тумани (1 хонали – $323, 2 хонали – $417, 3 хонали – $517, 4 хонали – $639); 
- Учтепа тумани (1 хонали – $377, 2 хонали – $436, 3 хонали – $560, 4 хонали – $586). 
Нисбатан қиммат ижара нархлари: 
- Миробод тумани (1 хонали – $485, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1051, 4 хонали – $1344); 
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $515, 2 хонали – $748, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1462).

Ижара нархлари olx.uz платформасидан веб-скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2025-йилнинг январь ойи учун 35,7 мингта ва  февраль ойи учун 37,5 мингта, 2024-йилнинг октябрь ойи учун 43,1 мингта маълумотдан фойдаланилди. Ҳар учта давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг