Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/04/2019 Пойтахтда реабилитация марказлари ташкил этилмоқда
Poytaxtda reabilitatsiya markazlari tashkil etilmoqda

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Пойтахтимизда Бектемир-Миробод-Яшнобод ҳамда Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро реабилитация марказларининг бўлинмалари ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу марказлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Марказларни ташкил этишдан мақсад, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш.

Эндиликда худди шундай марказлар бошқа туманларда ҳам, Сергели-Яккасарой туманлараро бўлинмаси, Шайхонтоҳур-Олмазор туманлараро бўлинмаси, Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро бўлинмаси, Учтепа-Чилонзор туманлараро бўлинмаси тартибида ҳам жорий этилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг