Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 10/04/2023 Пойтахт прокуратурасининг тиббиётда хусусий сектор билан ҳамкорлиги
Пойтахт прокуратурасининг тиббиётда хусусий сектор билан ҳамкорлиги

Охирги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида тиббиёт соҳасининг хусусий секторини барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 04 апрель куни пойтахт прокурори Юлдашев Эркин Тўрақулович ташаббуси билан шаҳар прокуратураси, соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари раҳбар ва ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш, солиқ, банк ва коммунал идоралар билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ҳамда фаолиятга қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш юзасидан очиқ мулоқот шаклида фикрлар алмашилди. 

Учрашув давомида барча хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари тиббий хизматлар қисмида бўшайдиган маблағлари Давлат Раҳбарининг тегишли қарорлари билан барча турдаги солиқлардан озод этилгани муносабати билан ушбу маблағларнинг муайян бир маълум қисмини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун мақсадли йўналтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. 

Ўз навбатида, Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида тиббий хизматга муҳтож бўлган беморлар тўғрисидаги маълумот шакллантирилиб, мазкур рўйхатга ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами орасидан уларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун таклиф киритилди.

Ҳозирги кунда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ушбу беморларга тиббий кўрик ўтказиш бошланган.

Бундай учрашувлар доимий ва мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг