Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 04/10/2018 Пойтахт ҳокимлигида Жанубий Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Пойтахт ҳокимлигида Жанубий Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Кореянинг Пучон мэрияси вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Музокараларда Тошкент ва Пучон маъмуриятлари ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни кучайтириш бўйича фикр алмашилди.

Пучон мэрияси вакиллари Тошкентда ижтимоий соҳалар, хусусан туризм ва соғлиқни сақлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иккала томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигини таъкидлади. Бу борада Пучон мэрияси вакиллари тиббиёт йўналиши бўйича бепул ўқув курсларини ташкил этиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Шунингдек, учрашувда бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг