Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Uzbekistan Airports” компанияси “ E-auksion.uz ” электрон платформасида Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали ва қурилаётган юк терминалида жой ижараси учун бир нечта лотларни жойлаштирди.
Учиб кетиш залининг учинчи қаватида дам олиш капсулаларини ўрнатиш учун 6 кв.м майдон кимошди савдосига қўйилади. Лотнинг бошланғич баҳоси – йилига 72 миллион сўмни ташкил этади.
Учиб кетиш залида банк-маслаҳат хизматларини кўрсатиш учун жой ҳам ижарага берилади. 10 кв.м майдоннинг йиллик бошланғич қиймати 180 миллион сўм.
Шунингдек, жўнаш залида халқаро СИМ-карталарни сотиш пунктини ташкил этиш учун 3 кв.м майдон ким ошди савдосига қўйилади. Лотнинг бошланғич баҳоси йилига 360 миллион сўм этиб белгиланди.
Бундан ташқари, E-auksion.uz электрон платформасида қурилаётган юк терминалида авиакомпаниялар ва декларант хизматларини кўрсатувчи компаниялар учун офисларни ижарага олиш учун бир нечта лотлар мавжуд. Лотнинг бошланғич баҳоси 1 кв.м. учун 800 минг сўмни ташкил этади.