Пекин шаҳрида ШҲТ аъзо давлатлар экспертлари учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 30-31-май кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар экспертлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ Тараққиёт банки ва Тараққиёт жамғармасининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.