Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 10/02/2023 Парижда «Premiere Vision» тикув маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди
Парижда «Premiere Vision» тикув маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари Париж шаҳрида «Premiere Vision» тикув маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ташкил этилган ушбу анъанавий халқаро кўргазмада 120 давлатдан соҳа вакиллари қатнашди.

Улар қаторида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошчилигида Ўзбекистондаги учта ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона кўргазмада ўз имкониятини намойиш этди ва 11 та корхона вакиллари бизнес-форумда иштирок этди.

«Osborn Textile» корхонаси маркетинг бўлими бошлиғи Дилором Дадаметова:

- Кўргазма давомида «Osborn Textile» корхонамиз томонидан ишлаб чиқарилган ип-калава маҳсулотларига иштирокчиларнинг қизиқиши катта бўлди. Кўргазмада қатнашишдан мақсад корхона маҳсулотларини намойиш қилишдан иборат эди. Шу сабабли, бу имкониятдан самарали фойдаланиб, маҳсулотимизга қизиққан хорижлик корхоналар билан музокаралар ҳам олиб бордик.

Таъкидлаш керакки, «Premiere Vision» тикув маҳсулотлари кўргазмаси йилига икки маротаба ташкил этилади. Кўргазма бутун мода саноати вакилларини бир муҳим ва илҳомлантирувчи бизнес марказга чорлайди. 

Ана шундай халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида корхонамиз «Premiere Vision» тикув маҳсулотлари кўргазмасида 2019 йилдан буён қатнашиб келмокда.

Бу эса корхона фаолиятини янада ривожлантириш, халқаро бозор талабларига мос равишда маҳсулотлар ишлаб чиқаришга замин яратмоқда.

Бугунги кунда корхонамиз 100 фоиз пахта толасидан иборат ва аралашган таркибдаги бўялган ва меланж ипларни ишлаб чиқаради. «Premiere Vision» кўргазмаси маҳсулотимиз учун потенциал харидор излаш, ишлаб чиқаришда янги ғоялар ва янги хомашё топиш, шунингдек, тўқимачилик саноатининг янги йўналиш ва тенденцияларини кузатиш имкониятини беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг