Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 28/03/2019 Паралимпиячиларимиз махсус спорт протезлари билан таъминланишади
Паралимпиячиларимиз махсус спорт протезлари билан таъминланишади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон паралимпия спортчилари Осиё ва Жахон ареналарида ўз ўрнига эга бўлган спортчилардир. Буни сўнгги Паралимпия ва Пара Осиё ўйинларида вакилларимиз қўлга киритган натижадан билиб олиш қийин эмас. Юртимизда паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш ва халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раис ўринбосари Аброр Ниязов ва енгил атлетика бўйича миллий паралимпия терма жамоаси бош мураббийи Сардор Абдухоликов «OTTOBOCK» компанияси (Германиянинг имкониятлари чекланган инсонлар учун махсус спорт протези ишлаб чиқарувчи йирик компания) мутахассислари Томас Домлинг ҳамда Анатоли Тирикни қабул қилишди.

Музокара давомида «OTTOBOCK» компанияси мутахассиси Анатоли Тирик паралимпия спортчиларининг натижаларини янада яхшилаш борасида ўзлари тайёрлаб келган дастурни тақдим этди. Хорижлик мутахассислар компания томонидан ишлаб чикарилган қурилмаларни паралимпиячиларимиз 3 кунлик дастур амалиётида қўллаб кўриш имкониятига эга бўлишларини таъкидлашди.

Суҳбат якунида меҳмонларга ассоциация томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг