Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 02/10/2017 O‘zLiDePнинг “Ёш либераллар” клуби иш бошлади
O‘zLiDePнинг “Ёш либераллар” клуби иш бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Марғилон шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан “Ёш либераллар” клубининг тақдимоти ўтказилди.

Мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга қаратилган давлат дастурлари ижросини таъминлашда сиёсий партияларнинг роли ортиб бормоқда. Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, бунинг учун зарур шароитлар яратиш, уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, ташаббус ва ғояларини муносиб қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги ташкил этилаётган “Ёш либераллар” клуби ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилади.

– Изланувчан, ташаббускор ёшларимиз сафи йилдан-йилга кенгаймоқда, – дейди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марғилон шаҳар кенгаши қошидаги “Ёш либераллар” клуби раҳбари Абдуманноб Маҳкамов. – Уларни ягона мақсад атрофида бирлаштириш, партиямиз сафларида ўрнини мустаҳкамлашда янги ташкил этилган “Ёш либераллар” клубининг аҳамияти катта. Клуб қошида “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш”, “Келажак депутатлари” гуруҳлари ҳам иш бошламоқда. Фаол ва уюшмаган ёшларга мазкур гуруҳлар яқиндан кўмак беради.

Тақдимотда клуб режалари ҳақида атрофлича маълумот берилди. “Ёш либераллар” клуби партия сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифаларга ҳамоҳанглиги қайд этилди. Жумладан, маънавий-маърифий, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ёшларга оид масалаларда клуб кўплаб тадбирларни амалга оширади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг