Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/07/2018 O‘zLiDePнинг Малайзиядаги ўзбек талабалари билан онлайн мулоқоти бошланди
O‘zLiDePнинг Малайзиядаги ўзбек талабалари билан онлайн мулоқоти бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Малайзиянинг “Осиё Тинч океани технологиялар ва инновация Университети”да таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан онлайн мулоқот бошланди. Тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасининг кўмагида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон томонидан партия “Ёшлар қаноти”нинг бир гуруҳ фаоллари, мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, Малайзиядаги студияда эса “Google”ҳамда “Data Micron (Дата микрон)” технологик компаниясининг Малайзиядаги филиаллари, “PETRONAS” нефть-газ компанияси, “Consolsys-Technology (Консолсис техноложи)” молия хизматлари маркази каби дунёга машҳур ташкилотларда ишлаётган ёш ўзбек мутахассисларидан тортиб, Малайзиянинг нуфузли таълим даргоҳларида таҳсил олаётган талаба ва ўқитувчилар қатнашмоқда.

Очиқ, самимий ва ўзаро фикр алмашиш майдонига айланган онлайн мулоқотда дастлаб, яқинда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳақида Малайзиядаги ўзбек ёшларига атрофлича маълумот бериляпти.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг