Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 06/10/2016 O‘zLiDeP VIII Съездига делегатлар сайланмоқда
O‘zLiDeP VIII Съездига делегатлар сайланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун жойларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Шу кунларда партия ҳудудий кенгашларида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг жорий йил 16 сентябрдаги мажлиси қарорида партиянинг навбатдаги Съездига тайёргарлик кўриш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар конференциялари ўтказилмоқда. O‘zLiDeP тарафдорлари бўлажак Президент сайловини мамлакатимиз ҳаётида энг муҳим сиёсий жараёнлигини ҳисобга олиб, мазкур тадбирларни юқори даражада ўтказишда фаоллик кўрсатмоқда.

Партия конференциялари иштирокчилари, авваламбор, электорат вакиллари ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари партия VIII Съездига делегатларни сайлаш масалаларини қизғин муҳокама этмоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ дастлаб, ҳудудларда бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ўз сафида қарийб 310 минг 353 нафар аъзоларни бирлаштирган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясида 10 минг 282 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу таянч бўғинларининг барчасидаЎзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда уларда туман (шаҳар) конференцияларига делегатлар сайлаш масалаларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилди. Қуйи бўғинларнинг йиғилишларидан сайланган делегатлар партия ҳудудий кенгашларидаги барча туман (шаҳар) ташкилотларининг конференцияларида иштирок этиб, барча туман ва шаҳар кенгашларида тадбирлар самарали ташкил этилди.

2016 йил 5 октябрь куни O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги конференцияси ўтказилиб, унда барча туман Кенгашларидан 120 нафар делегатлар қатнашди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP VIII Съездига партия вилоят ташкилотидан делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасида жойларда сайлов билан боғлиқ барча ташкилий ишлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

- Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш қуйи бўғинлар билан бир қаторда туман (шаҳар) ва вилоят партия ташкилотлари зиммасига ҳам алоҳида маъсулият юклайди, - дейди O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси в.б Т.Файзиев – Айтиш ўринлики, O’zLiDeP фаолларида етарли куч, тажриба ва салоҳият бор. Бу эса туман(шаҳар), вилоят партия ташкилотимиздан яна ҳам фаоллик кўрсатишни талаб қилади. Демак, барча имкониятларимиз, орттирган тажрибамиз белгиланган мақсад ва режаларни рўёбга чиқаришга қаратилиши даркор. Шу сабабли, ҳозирда вилоятимизда 50 минг 274 нафар аъзоларни бирлаштирган 795 та бошланғич партия ташкилотимиздан сиёсий жараёнларда пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини кенг аҳоли орасида кучлироқ тарғиб қилиш, партия фаолларини сонини янада кўпайтириш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларни самарали ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олинмоқда. Мазкур вазифаларни жойларда етказиш мақсадида барча қуйи бўғинларимизда дастлаб умумий йиғилишларни ўтказдик, шундан сўнг қуйи бўғинлардан сайланган делегатлар туман (шаҳар) кенгашлари конференцияларида иштирок этиб, энг муносиблари бугунги вилоят конференциямизга ташриф буюришган.

Тадбир давомида, сўзга чиққанлар, юртимизнинг мустақилликка эришиши ва миллий давлатчилигимизнинг тикланиши, ўтган йигирма беш йилда барча соҳаларда қўлга киритилган оламшумул ютуқ ва муваффақиятлар, шунингдек, мамлакатда халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли ўртасида мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, партиянинг электорат орасига кириб боришида қуйи бўғин аъзолари ҳамда туман (шаҳар), вилоят партия ташкилотлари фаоллигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Қизғин бахс мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган Тошкент вилоят партия ташкилоти Конференциясидан партиянинг VIII Съездига делегатлар сайлаб олинди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг