Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 28/07/2017 “O‘zLiDeP уйлари”ни қуриш таклифи билдирилди
“O‘zLiDeP уйлари”ни қуриш таклифи билдирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қорақалпоғистонда ўтказилган семинар-тренингда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республика Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилоти раислари ва партия электорати вакиллари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда, ўз фикрларини баён этишди.

Унда Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида сиёсий партия вакиллари олдига қўйилган вазифаларга эътибор қаратилди.

Биринчи гуруҳга – ҳудудий партия ташкилот ходимларининг самарали фаолият юритиш имкониятларини; иккинчи гуруҳга – маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаоллигини ошириш; учунчи гуруҳга – БПТнинг самарали фаолият олиб боришларининг ўзига хос жиҳатлари; тўртинчи гуруҳга эса – партия сиёсий ўқувларини такомиллаштиришга таъсир этувчи омилларни кенгроқ ёритиш ва бу борада ўзларининг таклифларини билдириш вазифаси қўйилди.

Биринчи гуруҳ:

- Партия аъзолик бадали миқдорини барча сиёсий партиялар учун Қонун билан энг кам иш ҳақининг 1% қилиб белгилаш;

- Партия ходимлари ва фаолларининг ижро ҳокимиятларида тажриба орттиришларини йўлга қўйиш;

- “O‘zLiDeP уйлари”ни қуриш ва уни сиёсий партияда фаолият юритаётган энг фаол ходимларга, фаол аъзоларга бериш...

Иккинчи гуруҳ:

- Маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш учун замонавий махсус методик қўлланма ишлаб чиқиш;

- Қабул қилинаётган қонун лойиҳалари учун маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳларидан мунтазам равишда таклифлар олиб борилишини таъминлаш;

- Телевидениеда “Депутат минбари”, “Партия ҳаёти” каби кўрсатувларни ташкил этиш...

Учинчи гуруҳ:

- Бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари учун тарғибот ишларини кенг кўламдаа олиб бориш учун имкониятлар яратиб бериш;

- Бошланғич партия ташкилотлари учун барча ҳудудларда бир хил дизайндаги “БПТ бурчагини ташкил этиш;

- Бошланғич партия ташкилотлари фаолларига келаётган мурожаатлар билан ишлаш тизимини ўргатиш. Махсус ўқувлар ташкил этиш...

Тўртинчи гуруҳ:

- Партия Сиёсий таълим маркази томонидан шакллантирилган лекторлар гуруҳига замонавий билимга эга бўлган муносиб вакилларни жалб этиш;

- Сиёсий ўқувларни аҳоли орасида кўпроқ ташкил этиш;

- Ўқувлар учун мавзулар акс эттирилган видеороликлар, аудио визуал дарсликлар тайёрлаш каби бир-биридан қизиқарли таклифлар билдирилди.

Семинар якунида билдирилган фикр ва таклифлар умумлаштирилиб, қайта ишланиб, партия фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар режасига киритиш учун қабул қилинди.

Файласуфларнинг айтишича, инсон учун энг катта фалокат бу – унинг фикрлашдан тўхташидир. Энг асосийси, бир жойда қотиб қолмаслик. Партия фаоллари ҳам мазкур тамойилга амал қилган ҳолда дадил қадам ва катта ишонч билан ўз фаолиятларида давом этишмоқда.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг