Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2016 O‘zLiDeP фракцияси аъзолари сайловчиларга ҳисобот берди
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари сайловчиларга ҳисобот берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоларининг жойлардаги сайловчилар билан учрашувлари қизғин ўтмоқда. Қуйи Палатага 51-Суғдиёна сайлов округидан сайланган депутат Адҳам Шодмонов Самарқанд шаҳрида ўз сайловчилари ҳузурида дастлаб Президентимизнинг шу йил 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан ўтказилган тадбирда журналистларга берган “Тинчлик ва осойишталик - барча ютуқларимиз асоси” номли интервьюсининг мазмун – моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, дунёда бўлаётган жараёнлар, давлатимиз раҳбарининг минтақада ва ер юзида тинчлик, барқарорликни таъминлаш борасидаги сайъ-ҳаракатлари, халқаро терроризим ва диний экстремизмни олдини олиш борасида илгари сураётган ташаббуслари хусусида ҳамда мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорининг аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, сайловчиларга мустақиллик йилларида мамлакатимизда сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва маънавият, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Қуйи Палатага 55-Қорадарё сайлов округидан сайланган депутат Рустам Қобиловнинг навбатдаги учрашуви Каттақўрғон тумандаги Янгиҳаёт маҳалласида, “Зоҳиджон” фермер хўжалигида ва Пайшанба шаҳарчасидаги сайловчилари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққан маҳалла аҳли, тадбиркор ва фермерлар истиқлол йилларида мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгарганлиги, қишлоқларда ҳам йирик санаот иншоатлари барпо этилаётганлиги, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида катта ўрин тутувчи кичик безнес ва хусусий тадбиркорлик ва фермерларга кенг имкониятлар берилганлиги, инсон манфаатлари йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилганлигини аълоҳида таъкидладилар.

- Ҳақиқатдан ҳам мустақиллик йилларидаги ислоҳотлар жараёнида иқтисодий ўсиш, маънавий ва интеллектуал юксалиш, энг муҳими, халқимизнинг турмиш тарзида қатор ўзгаришлар содир бўлди, - дейди Рустам Қобилов. - Зеро, ижтимоий хаётимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар пировардида ана шундай улкан мақсадлар ётибди. Бунинг амалий ифодасини мамлакатимизнинг қудрати ва иқтисодий салоҳияти тобора ортиб, ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиш суръатлари охирги 11 йил давомида жаҳондаги саноқли давлатлар қаторида 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётганида, аҳолимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати юксалиб бораётганида яққол кўриш мумкин.

Учрашувларда сайловчилар депутатга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этиб, батафсил маълумотлар олишди.

Ургут туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатсидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Меҳриддин Муҳаммадиевнинг ҳам сайловчилар билан учрашувлари қизғин ва самимий руҳда ўтмоқда. Шундай учрашувларнинг навбатдагиси Дўслик ва Қайроқли маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланаётган туманда бугунги кунда тадбиркорлик соҳаси ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, қишлоқ жойларига саноат корхоналарини қўриш, хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун тумандаги "Alfa Maks", "Alfa Max Allance" ва "Marjona" каби корхоналарни ишга туширилиши натижасида юзлаб иш ўринлари яратилди.

2015 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан саноат соҳасида 78 лойиҳа амалга оширилиб, 72,2 миллиард ўрнига 89,4 миллиард сўм инвестиция сарфланиши натижасида 2079 та иш ўринлари яратилди.

- Бўлиб ўтаётган учрашувлар давомида юртдошларимизнинг онги тафакурида бўлаётган ўзгаришлар, дунёқараши юксалгани, мамалакатимизда рўй бераётган ўзгаришларга бефарқ эмаслигидан далолат бермоқда, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Меҳриддин Муҳаммадиев. – Айниқса, ёш сайловчиларнинг Давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси, улар юзасидан депутатлик назоратини кўчайтириш борасида билдирган кўплаб фикрлари муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар ҳамда партия Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган устувор вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Тулқин Эшназаров ҳам Пастдарғом тумани сайловчилари билан учрашди.

Туманда ўтказилган учрашувларда сайловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг сайлов жараёнларига киритилган ўзгартишлар, ёшларга оид қонунлар ҳамда аҳоли томонидан етиштирилаётган дехқончилик маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилиш, унинг имконият ва имтиёзлари ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Сайловчилар томонидан баён этилган муаммоларни ҳал этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгалланган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар, хотин-қизларга банк кредитини расмийлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий кўмак бериш мақсадида тижорат банклари, соҳа мутахассислари, экспертлар иштирокида амалий учрашув ташкил этиш борасидаги таклифлари маъқулланди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг