Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 06/04/2018 O‘zLiDeP фаоли чиқиндидан энергия олиш технологиясини ишлаб чиқди
O‘zLiDeP фаоли чиқиндидан энергия олиш технологиясини ишлаб чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан ҳамкорликда “Инновацион ғоялар – келажак пойдевори” мавзуида тадбир ташкил этди.

Унда партия “Ёшлар қаноти” фаоли Дмитрий Ким курсдошлари билан бирга ишлаб чиққан “Электр энергияси ва ёнилғи учун хомашё тайёрлаш соҳасида инновацион ғоялари” лойиҳасини тақдимот қилди.

Таъкидланишича, ғоянинг мақсади – чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, у уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда чиқиндилар сараланади. Иккинчи босқичда махсус печга жўнатилади. Учунчи босқичда эса ёқилади. Олинган қувват генераторга кетади. Генератор қувватни электр энергиясига айлантиради.

– Атроф-муҳитга чиқарилаётган чиқиндиларнинг кўплигини кўриб, қандай қилиб улардан самарали фойдаланиш мумкинлигини ўйлаб қолдим, – дейди Д. Ким. – Ахир булар тайёр хомашё. Бир ой давомида ғояни шакллантирдик ва лойиҳа тайёрладик. Энди уни амалга ошириш ва завод қуриш учун 40 сотих ер майдони керак, холос. Агар лойиҳани ҳаётга татбиқ қилсак, экологияни асраш билан бирга, яхшигина фойда ҳам кўриш мумкин.

Дарвоқе, ёш тадбиркор иссиқхона ва аҳоли турар жойларини иситиш учун қулай ва арзон ёнилғи яратиш ғояси устида ишламоқда. Ишлаб чиқилган технология – бу инновацион иссиқхона прессланган ғўзапояси ва ҳар хил чиқиндилар ҳисобига иситилади. Агар ғўзапоя ушбу технология бўйича прессланса, ундан 3 баробар кўпроқ қувват берувчи ёнилғига эга бўлиш мумкин. Бу нафақат иссиқхоналарга алтернатив ёнилғи, балки пром заводларга ва уйларга ишлатиш учун ҳам жуда қулайдир.

Таъкидлаш керак, Д.Кимнинг ғоялари нафақат фойда келтиради, балки мамлакатимизни янада обод қилишга хизмат қилади.

Сарвар Иброҳимхонов, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг