Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2017 O`zLiDeP электорати муаммолари очиқ мулоқотларда ҳал этилмоқда
O`zLiDeP электорати муаммолари очиқ мулоқотларда ҳал этилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Вазирлар Маҳкамасининг яқинда бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисида давлатимиз раҳбарининг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган ижобий натижалар билан бирга йўл қўйилган нуқсон ва хатолар чуқур таҳлил қилинди.

Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2017 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишлар белгилаб берилди. Ушбу вазифалар Ўзбекистонни нафақат жорий, балки келгуси беш йил давомида жадал ривожлантиришга қаратилгани билан барчада катта қизиқиш уйғотди.

Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳудудий кенгашлари томонидан Президентимиз маърузасида белгилаб берилган энг муҳим устувор вазифалар, хусусан, 2016 йилда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришда йўл қўйилган камчиликлар, 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш бўйича партия ҳамда электорат вакиллари зиммасидаги ишлар бўйича тадбиркорлар, фермерлар ва соҳа мутахассислари иштирокида туркум давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ташаббусибилан фермерлар ва соҳага алоқадор ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерликни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ва уларни келтириб чиқараётгансабабларнианиқлаш, бу борада тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалалари қизғин муҳокама қилинди.

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбарининг маърузасида мамлакат ҳаётининг барча муҳим соҳаларидаги ҳақиқий аҳвол, хусусан, қишлоқ хўжалигидаги камчиликлар, бажарилмаётган айрим долзарб ишлар холис ва чуқур таҳлил қилинганини алоҳида эътироф этидилар.

Хусусан, 2016 йилда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш бўйича тизимли ишлар давом эттирганига қарамасдан, белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва устувор вазифалар амалга оширилишини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган айрим раҳбарлар танқид қилинди. Айниқса, ер майдонларини оптималлаштириш билан боғлиқкамчиликлар, Халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича номзодлар танлашда жиддий хатоларга йўл қўйилгани, баъзи фермер хўжаликлари етарлича айланма маблағлар, зарур техника ва бошқа моддий-техник ресурсларга эга эмаслиги, бу эса қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги, шартнома мажбуриятлари бажарилишига ва фермер хўжаликларининг рентабеллигига салбий таъсир кўрсатаётганлигига алоҳида диққат қаратилди.

Соҳадаги салбий ҳолатларни ўрганиш, уларни бартараф қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйичаO`zLiDePнинг парламентдаги фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз депутатлик гуруҳлари фаоллик кўрсатиши, бу борада партия электорати — тадбиркор ва фермерлар манфаатларини тўлиқҳимоя қилиши, улар йўлидаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф этишдакучли депутатлик назоратини ўрнатиш, назорат-таҳлил тадбирларни кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилда аграр соҳани янада ривожлантиришда, хусусан,экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш, фермер хўжаликларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш борасида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда партиянинг парламентдаги фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари масъулиятини ошириш кераклиги ҳам таъкидланди.

Давра суҳбати давомида қишлоқ мулкдорлари тегишли ташкилотлар вакилларига ўз фаолиятларида учраётган айрим муаммолар, ер ажратиш, банклардан кредит олиш, маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш ва бошқа турли масалаларда сунъий ғов ва тўсиқлар мавжудлиги, улар фермер хўжаликлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётгани хусусида танқидий фикрлар билдиришди.

—Бугунги очиқ мулоқот танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилганлиги, узоқ вақтдан бери ўз ечимини кутаётган муаммоларни атрофлича муҳокама қилишга, уларнинг ечимини излаб топишга хизмат қилди, - дейди “Қибрай олтин мева” фермер хўжалиги раҳбариЗарина Жуманазарова. —Жумладан, сотиб олаётган уруғларимизга кафолат етарли даражада эмаслиги, нархларнинг юқорилиги боис, иқлим шароитимизга мос келадиган, сифатли, ҳосилдорлиги баланд бўлган уруғларни етиштириб берувчи фермер хўжаликларини ташкил этиш лозим деб ўйлайман. Қолаверса, туманимизда биолабораториянинг йўқлиги иш фаолиятимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Мазкур масалалар юзасидан соҳа мутаҳассисларига тўғридан-тўғри мурожат этдим. Таклифим ўрганиб чиқилиб, бу бўйича амалий ишлар йўлга қўйилиши айтиб ўтилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бу каби масалаларни аниқлаш, уларнинг мақбул ечимлари борасида таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш O`zLiDePнинг асосий вазифаси эканлиги тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Мулоқот якунида ўртага ташланган муаммоларнинг тезкорлик билан жойида ҳал этиш,фермерлар томонидан билдирилган таклифларни партия депутатлик бирлашмалари, тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ижроия органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан йўл-йўриқлар ишлаб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг